У бунга қадар инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. У мазкур лавозимга 2024 йил январда тайинланганди.
2021-2024 йилларда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — ижрочи директор лавозимида ишлаб келган.
Дилшод Ахмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети битирувчиси. Москвадаги «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.