Пандемия шароитида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрамини қандай нишонлаш мумкин?

    Саломатлик 7 май 2021 7504

    Республика махсус комиссияси ўз ахборотида бу ҳақда эслатиб ўтди.

    Аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

    Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.

    Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates