Бемор сифатида поликлиникага келган депутатни нималар ташвишга солди?

    Дардига дармон истаб келган фуқароларни қабул қилишда тартибнинг йўқлиги  бир қарашдаёқ кўзга ташланади.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 54-Норин сайлов округидан сайланган депутат Зафаржон Худойбердиев сайловчилар билан бу галги учрашувлари олдидан жойлардаги аҳволни ўрганди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

    Кўпинча бундай ўрганишларда сайловчилар ўртага ташлайдиган саволларнинг аксарияти амалий кўринишда намоён бўлади. Жумладан, бемор қиёфасида кўп тармоқли туман марказий поликлиникасига ташриф буюрган депутат аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати юзасидан билдирилаётган эътирозларда жон бор эканига амин бўлди. Дардига дармон истаб келган фуқароларни қабул қилишда тартибнинг йўқлиги бир қарашдаёқ кўзга ташланади. Одамлар ўзи истаган мутахассисни қидириб ҳали у, ҳали бу хонанинг эшигига бош суқиш билан овора. Айрим шифокорлар, хусусан, тор доирадаги мутахассисларни жойидан топиш қийин.

    Масалан, кўз касалликлари врачи кўригига келганлар докторни соатлаб кутишганига қарамай у қорасини кўрсатмади. Айтишларига қараганда, офталмолог қайсидир ҳудудга тиббий кўрик учун кетган экан, лекин, айнан қайси қишлоқ ёки маҳаллага йўл олганини ҳеч ким аниқ айта олмади. Кўпчиликнинг фикрига кўра, бу ерда тор доирадаги мутахассисларни узоқ худудлар, шунингдек, ҳарбий хизматга чақирилувчиларни кўрикдан ўтказишга тез-тез сафарбар қилиб турилар экан. Бундай ҳолатда у хизмат кўрсатиши лозим бўлган хона эшиги кун бўйи ёпиқ туради. Кўп йиллардан буён давом этиб келаётган бундай тартибдан шифокор ёрдамига муҳтож бўлиб поликлиникага келган бемор жабр кўрмаслиги лозим.

    Шу ўринда шундай савол туғилади: туман марказида мутахассислар етишмай турса, олис қишлоқлар аҳлининг малакали тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ҳали анча қовун пишиғи бор эканда.

    Соғлом турмуш тарғиботида етакчилик қилиши лозим бўлган поликлиникада шифокорларнинг ўзи айтганига амал қилмаётгани ҳам депутатни ҳайратга солди. Чунончи, коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чоралари гўёки унутилгандай. Оралиқ масофани сақлаш деган талабнинг ўзи йўқ. Врач ва ҳамшираларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаган.

    Депутат туманнинг бош поликлиникасидаги шу сингари бошқа ҳолатлар юзасидан тиббий жамоа билан ўтказилган мулоқот чоғида масалани кўндаланг қўйди. Табиийки, шифокорлар ҳам ўз депутатларига бир қатор савол ҳамда фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Масалан, улар томонидан тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва уларга бериладиган имтиёзларни ўзида акс эттирган қонун қабул қилиш таклиф ўртага ташланди.

    Депутат тиббий хизмат йўналишидаги ўрганишлари давомида аҳолининг бундан уч-тўрт йил аввал фаолияти тугатилган Хўжақўрғонча қишлоқ врачлик пункти ишини қайта тиклаш бўйича мурожаатларига ўз жавобини айтди. З. Худойбердиев бир муддат аввал айни масалада тегишли вазирликка депутат сўрови юборганди. Таъкидланишича, собиқ ҚВП ўрнида оилавий поликлиника хизматини йўлга қўйиш 2022 йил дастурига киритилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates