Пара таэквондо: вакилларимиз 3 та медални қўлга киритди

    Жорий йилнинг 2–6 сентябрь кунлари Париж шаҳри мезбонлик қилган пара таэквондо бўйича халқаро Гран-при мусобақаси ўз якунига етди. 

    2024 йил Франция пойтахтида ўтказиладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи ушбу мусобақада 3 нафар вакилимиз совриндорлар сафидан жой олди.

    Жумладан, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Асад Тоштемиров барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда олтин медалга сазовор бўлган бўлди.

    -63 кг вазн тоифасида Зуҳриддин Тоҳиров бронза медалини қўлга киритди.

    Аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Гулжаной Наимова делегациямиз ҳисобига кумуш медални қўшиб қўйди.

    Шу тариқа дунённг 37 мамлакатидан 150 нафардан ортиқ пара таэквондочи қатнашган Гран-прида терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Бразилия ва Туркиядан сўнг 3-ўринни эгаллади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates