Пара таэквондо. Юртимиз вакиллари жаҳон чемпионатига жўнаб кетди

    Жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Мексиканинг Веракрус шаҳрида пара таэквондо бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

    Бугун ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мексикага жўнаб кетди.

    "Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини берувчи дунё биринчилигида қуйидаги пара таэквондочиларимизнинг иштирок этиши режалаштирилган:

    Эркаклар: Асад Анваров, Асад Тоштемиров, Жавоҳир Алиқулов, Лутфулло Қодиров, Зуҳриддин Тохиров.

    Аёллар: Зиёдахон Исоқова.