Бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, «Шуҳрат» медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Париж-2024 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши расман эълон қилинди.
Маълумот учун, Зайнаб Дайибекова ўтган йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев билан бирга Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинларида боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочимиз Нигора Турсунқулова Ўзбекистон байроқдори вазифасини бажаришганди.