Парламентлараро иттифоқ Бош котиби билан ўтган учрашувда 150-ассамблеяга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоқ (ПИ) Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар давомида Ўзбекистон парламентининг ПИ билан ҳамкорлик алоқалари, келгусидаги режалари кўриб чиқилди.

    Жумладан, 2025 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-ассамблеясига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

    Мулоқот давомида М.Чунгонг Ўзбекистон қисқа вақт ичида улкан тараққиёт натижаларига эришишганини, Тошкентда ПИнинг 150-юбилей ассамблеясининг ўтказилиши самарали парламентлараро ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлишини таъкидлади.

    Суҳбат давомида 150-ассамблея тарихий аҳамиятга эга бўлиши, Ўзбекистон парламенти тажрибасининг намунавий жиҳатларини бошқа давлатларга намоён этиши айтиб ўтилди.

    Шу билан бирга, Барқарор ривожланиш мақсадларида назарда тутилган гендер тенглик, ижтимоий ҳимоя, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида парламентнинг тутган ўрнини янада кучайтириш масалалари эътибор марказида бўлди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates