Пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади 

    Агросектор 14 декабр 2023 1144

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўтрисида”ги фармони (ПФ-205, 12.12.2023 й.) қабул қилинди.

    Фармонга кўра, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштирувчи хўжаликлар ва кластерлар ўртасида пахта етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Товар-хомашё биржасининг "пахта хомашёси секцияси"да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.

    Шунингдек, 2024 йил ҳосилидан пахта етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

    фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан, пахта етиштириш учун –пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;

    кластерларга:

    ▫️пахта хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

    ▫️ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта етиштириш учун – пахта қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

    ▫️ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахтанинг йиғим-терими учун пахта қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоизда 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 9 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади;

    фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта учун тўловларнинг 80 фоизи пахта қабул қилиб олинган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунигача амалга оширилади.

    2024 йил 1 майгача 2024 йил пахта ҳосилидан электрон тарози орқали қабул қилинган пахта ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади.

    2024 йил 1 январдан:

    кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;

    кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чоралари кўрилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates