Педагогика университетининг илмий салоҳияти қандай қилиб 39 фоиздан 50 фоизга кўтарилди?

    Тошкент давлат педагогика университети республикамиздаги 30 та олий таълим муассасаси қаторида барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ОТМлар таъсирини баҳоловчи THE Impact Rankings халқаро рейтингидан жой олди.

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Замонавий узлуксиз таълим сифатини ошириш: инновация ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унга тайёргарлик кўриш жараёнида республикамизда илм-фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини барқарор таъминлаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш назарда тутилган эди.

    Тадбирда университет ректори Абдуғаффор Қирғизбоев иштирок этиб, республикамизда педагоглар таълимини ривожлантиришнинг устувор вазифалари, сўнгги икки йилда педагогик таълимни модернизациялаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди. Қилинган ишлар натижаси ўлароқ, Тошкент давлат педагогика университети республикамизда педагогика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва унинг ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш борасида етакчи олий таълим муассасаси сифатида эътироф этилди. Илмий-инновацион фаолиятни стратегик ривожлантириш дастурини жорий этиш натижасида университет профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти 39 фоиздан 50 фоизга оширилди.

    Таълим ва тадқиқот жараёнига моддий ҳамда интеллектуал инвестицияларни жалб этиш, университетни халқаро рейтингларга киритиш устувор вазифа сифатида белгиланди. Натижада Тошкент давлат педагогика университети республикамиздаги 30 та олий таълим муассасаси қаторида барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ОТМлар таъсирини баҳоловчи THE Impact Rankings халқаро рейтингидан жой олди. Энг муҳими, 2023 йил учун QS Осиё университетлар рейтингида Тошкент давлат педагогика университети ТОП 1000 таликдаги кучли университетлар қаторидан муносиб ўрин эгаллади.

    Конференцияда узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, тегишли педагогик йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларни, илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш, хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат таълим муассасаларининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда илғор педагогика технологияларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш каби масалалар муҳокама этилди.

    Айниқса, анжуманда Беларусь, Россия, Туркия, Қозоғистондаги университетларнинг профессор-ўқитувчилари тақдим этган маърузалар қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Мунозара ва таҳлиллар давомида жаҳонда педагогика фанини ривожлантиришда ҳам қатор илмий ечимини кутаётган айрим муаммолар мавжудлиги қайд этилди. Таълимни рақамлаштириш, инклюзив таълим, таълимда вариатив интеграция, олий педагогик таълимнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларининг республикамиздаги илмий-тадқиқотлар билан уйғунлаштириш ва жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашининг натижадор механизмларини такомиллшаштириш каби муаммоларни тадқиқ қилишда ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш зарурлиги эътироф этилди.

    Конференция доирасида профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-методик ва илмий-инновацион фаолият доирасида олинган салмоқли натижалари, интеллекутал мулк намуналари, иқтидорли талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Конференция материаллар асосида илмий тўплам тайёрланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates