Педиатрия марказида болаларда учрайдиган мураккаб касалликларни ноёб операциялар орқали даволаш йўлга қўйилмоқда

    Болажон халқмиз. Бу фазилат давлатимизнинг ёш авлодга доир сиёсатига ҳам тўла-тўкис кўчган. Хусусан, эртамиз эгалари саломатлиги алоҳида эътиборда. Гўдакларни ҳали она вужудида эканлигидаёқ шифокорлар назоратига олиш тизими йўлга қўйилган.

    Ўз навбатида, уларнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етиши учун барча имкониятлар ишга солиняпти. Бунда Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳам ҳиссаси катта.

    — Сўнгги икки йилда ушбу муассасада дунёнинг энг илғор мамлакатларида қўлланила бошлаган 39 та янги диагностик ва даволаш усуллари амалиётга татбиқ этилди, — дейди марказ директори Дилором Аҳмедова.

    — Ушбу даврда юртимизда илк бор юқори ичак тутқич артерияси синдромини энг илғор технологиялар ёрдамида аниқлаб, уни мураккаб операция орқали баратараф этиш йўлга қўйилди.

    Шунингдек, мамлакатимизда биринчи марта 2 нафар жажжи беморда юз нервининг пластика микрохирургик операцияси бажарилди. Натижада уларда юз ассиметрияси ва нуқсони каминвазив йўл билан муолажа қилинди.

    Эътиборли жиҳати, бундай ютуқларимиз пойтахт билан чегараланиб қолмай, ҳудудларда ҳам амалиётга кенг татбиқ этиляпти.

    Жумладан, Жиззах, Фарғона, Тошкент вилоятларида илк бор тизимли бошланувчи ювенил артрит аниқланган болаларни генно-инженер терапияси орқали даволаш ўзлаштирилди.

    Шунингдек, болаларда мальабсорция синдромини ичаклар барьери ўтказувчанлигини ҳисобга олган ҳолда дифференцияланган муолажа қилиш ҳамда муковисцидоз касаллигини ҳам шу усулда даволаш йўлга қўйилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates