Маълум қилинишича, 2023 йил 3 февраль куни соат 21.57 да Қарағанда вилоятининг Аршали-Анар участкасида 105/106-сонли Петропавловск-Олмаота поездининг охирида жойлашган техник вагонда ёнғин келиб чиққанлиги сабабли қатнов тўхтатилган.
Қайд этилишича, поездда 235 нафар йўловчи бўлган, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин ўчирилди.
“Йўловчиларни Олмаота вокзалига жўнатиш учун Остонадан етти купе ва битта плацкарт ўриндиқли вагондан иборат бир марталик поезд жўнатилди. “НК “КТЖ” АЖнинг махсус тузилган комиссияси ҳодиса сабабларини ўрганишга киришди”, дейилади хабарда.