Пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

    1 дона “Волк” ва 1 дона “С Новым Годом-8” номли пиротехника воситасини харидор Б.С.га 650 минг сўмга сотган вақтида ушланган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.Х. ва З.Х. 1 дона “Волк” ва 1 дона “С Новым Годом-8” номли пиротехника воситасини харидор Б.С.га 650 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.Х.нинг Сергели тумани, Сергели-7 мавзесидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда жами 65 дона хорижда ишлаб чиқарилган 26,3 млн сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.