баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Польшадан йўлга чиққан контейнер поезди Жиззахга етиб келди

    Транспорт 7 апрел 2021 384

    Куни кеча Европадан йўлга чиққан илк контейнер поезди Жиззах логистика марказига кириб келди. Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда, хорижий давлатлардан юртимизга келаётган контейнер поездларни қисқа муддатда, тўғридан-тўғри логистика марказларига қабул қилиб, «эшикдан эшикгача» тамойили асосида иш юритилмоқда.

    – 2021 йил 29 март куни Полша давлатининг «Малашевич» станциясидан Жиззах шаҳрига етказилиши кўзда тутилган 62та контейнер ортилган поезд 6 кун давомида Белорус Республикаси, Россия Федерасияси ҳамда Қозоғистон орқали ҳаракатланиб, 4 апрель куни эрта тонгда «Келес» станцияси орқали Тошкент шаҳрига етиб келди, – дейди «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Маркетинг ва логистика бошқармаси бошлиғи Ойбек Жабборов. – Ушбу контейнер поезди «Тошкент минтақавий темир йўл узели» УК қарашли «Ўзбекистон» станциясида замонавий электровозга уланиб, божхона назорати ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида тўғридан-тўғри «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖнинг Жиззах логистика марказига етказилди.

    Темир йўл транспортида контейнер юк поездларига бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ва унинг ҳудудлардаги филиалларида соҳани янада ривожлантириш орқали ҳамкорлар сонини кенгайтиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Бугунги кунда республикамизда мазкур Жамиятга қарашли 25дан зиёд логистика марказлари мавжуд бўлиб, улар юртимиздаги тадбиркор-ишбилармонларга махсулотларини экспорт-импорт қилишда самарали фаолият олиб боришмоқда.

    Бугунги кунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан доимий равишда экспорт-импорт махсулотлари 13та йўналиш бўйича 19та портга, бу портлар орқали эса яна ўнлаб бошқа портларга етказилмоқда. Жумладан, «Келес» ва «Қорақалпоғистон» чегара станциялари орқали Россиянинг Новороссийск, Украинанинг Одесса портлари орқали Қора денгизга, Россиянинг Санкт-Петербург ва Болтиқбўйи давлатларининг Болтиқ денгизи портларига, Каспий денгизининг Туркманбоши портига, у ердан Озарбайжон, Грузия орқали Туркиянинг Мерсин портига, «Келес» чегара станцияси орқали Альтинкўл – Хоргос қуруқ порти йўл олмоқда. Шунингдек, Хитойнинг Синдао, Лянюнган ва Шанхай портларига, у ердан Ветнам, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Сеул портларига, Қозоғистон ва Россия ҳудуди бўйлаб узоқ шарқдаги Находка каби портларга мамлакатимизнинг экспорт-импорт юклари контейнерларда етказиб берилмоқда.

    Ахборот-таҳлилий медиа маркази

     

     

     

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates