Тадбир Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси ва Халқаро Aрхитекторлар уюшмалари ассоциацияси ҳамкорлигида бўлиб ўтмоқда.
Унда 40 дан ортиқ юқори малакали хорижлик меъморлар, жумладан, хорижий давлатлар архитекторлар уюшмалари раислари иштирок этяпти. Фестивал қурилиш соҳасини ривожлантириш бўйича инновацион тадқиқотлар, архитектура, дизайн, шаҳарсозлик йўналишларини такомиллаштириш, бино ва иншоотларни лойиҳалашда замонавий қурилиш материаллари ҳамда конструкцияларни татбиқ қилиш борасида атрофлича фикр-тажриба алмашиш майдони бўлиб хизмат қилмоқда.