Пойтахтимизда Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали тантанали равишда очилди

    "Тасвирий Ойна" Республика ижодий уюшмаси, Тошкент ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, "Илҳом" жамоат фонди, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

    14 йилдан буён Ўзбекистон рассомлари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўзларининг ютуқлари, ғоялари ва лойиҳаларини намойиш этиш учун қулай имкониятларга эга бўладилар.

    2021 йилда ўтказилаётган ушбу фестиваль ўз лойиҳаларини бироз ўзгача тарзда тақдим этмоқда. Хусусан, К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг, ҳамда П.Беньков номидаги Республика рассомлик мактаби лойиҳалари тўғридан-тўғри таълим муассасаларининг ўзида намойиш қилинади.

    Аввалги йилларда асосий вектор бадиий таълим муассасаларининг турли бўлимлари ишларига йўналтирилган бўлиб, 2019 йилги фестивалдан фарқли ўлароқ, бу йилги фестиваль биринчи навбатда ёшлар лойиҳалари билан биргаликдаги кураторларнинг ва Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ижодий ҳамкорликдаги ишларидир.

    Шундай қилиб, Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида узоқ кутилган “Самарқанд - Шарқ марвариди” вернисажи очилиши, ҳамда Ўзбекистон рассомлари ўзларининг - рангтасвир, графика, амалий санъат асарларини намойиш этадилар.Шунингдек, Тошкент Фотосуратлар уйида томошабинлар "Менинг шаҳрим" лойиҳасини томоша қилишлари асносида, унда икки ажойиб рассом Рустам Базаров ва Умар Ражабовлар ўзига хос ҳазил-мутойиба ва кузатувчанликлари орқали бугунги замонавий Тошкент қиёфасини ва ўзгаришларни ўз палитралари ёрдамида очиб берадилар.

    Ўзбекистон Бадиий академиясининг ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими “Ижод ниҳоллари” (рангтасвир, графика) лойиҳасини тақдим этмоқда.

    Икуо Хирояма Халқаро маданият карвон саройининг боғ қисмида Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ўқитувчилари ва уларнинг талабалари томонидан замонавий ландшафт дизайнини яратадилар.

    Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъат музейида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Ниёзали Холматовнинг “Шарқ сюитаси” шахсий кўргазмаси очилади, унда ижодкорнинг миниатюраларидан ташқари, кўп қиррали устанинг ноёб заргарлик буюмлари ва эмалга ишланган асарлари ҳам намойиш этилади. Рассомнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг ишини оиласи, дўстлари ва талабалари давом эттириб келмоқдалар.

    Анъанага кўра, барча кўргазма заллари ва ўқув муассасалари ҳудудида маҳорат дарслари, анжуманлар ва турли тақдимот маросимлари ўтказилади.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекитон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates