Пойтахтнинг айрим туманлари қисман газ таъминотидан узилади

    Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилади.

    Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилади.

    Яккасарой туманида 11-сентябр куни 10:00 дан 18:00 гача:
    — «А. Қаҳҳор» маҳалласи;
    — «Дамариқ» маҳалласи;
    — «Бобур» маҳалласи;
    — «Х. Сулайман» маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар;

    Сергели туманида 11-сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:
    — «Эшонбулоқ» маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
    — «Садоқат» маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
    — «Хонобод» маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
    — «Юқори Дархон» маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
    — Улгуржи истэъмолчилар - 46 та

    Бектемир туманида 11-сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:
    — «Нурафшон» маҳалласи
    — Улгуржи истэъмолчилар - 6 та

    Янгиҳаёт туманида 11-сентябр куни 11:00 дан 17:00 гача:
    — «Файзли» маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
    — «Янги Дархон» маҳалласи;
    — Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.

    Миробод туманида 12-сентябр куни 10:00 дан 18:00 гача:
    — «Янги Миробод» маҳалласи;
    — «Байналминал» маҳаллалари;
    — Улгуржи истэъмолчилар 34 та

    Ўз ўрнида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.