Бу ҳақда давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳудудларга бириктирилган хорижий давлатлардаги элчиларимиз бугундан бошлаб, Президент мактаблари фаолиятини самарали юритишга, хорижий илғор тажрибаларни жорий этишга шахсан масъул бўлади.
Улар хориждан ўқув дастурлари, адабиётлар ва жиҳозлар, малакали педагоглар ва молиявий грантлар жалб қилиш бўйича Президент ўқув муассасалари агентлиги билан биргаликда йил якунига қадар ҳар бир мактаб учун аниқ натижа кўрсатиши керак.