Президент маърузаси халқаро конференция иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди

    Самарқандда "Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

    Унда жумладан, Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гросси иштирок этмоқда. Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг анжуман иштирокчиларига мурожаатини Президент матбуот котиби ўқиб эшиттирди.

    Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида иқлим ўзгаришларининг салбий таъсири ва анъанавий энергия манбалари тақчиллиги яққол сезилаётган ҳозирги шароитда тинч атом ҳаёт сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда муҳим муқобил ечим ҳисобланиши таъкидланган. Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиётига кучли туртки бериши ҳамда янги илмий-технологик ишланмалар ва инновацион иқтисодиётга ўтиш учун имкон яратишига ишонч билдирилган.

    Шунинг учун мамлакатимизда соҳанинг ҳуқуқий-институционал асоси мустаҳкамланди, махсус агентлик ташкил этилди, соҳа учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими жорий этилди. Юртимиз жаҳонда биринчилардан бўлиб, халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ кичик қувватли атом электр станцияларини барпо этишга киришди.

    Президентимиз ўз мурожаатида Халқаро атом энергияси агентлигига Ўзбекистоннинг бу борадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди. Самарқанддаги анжуман Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда тинч атомдан самарали фойдаланиш бўйича аниқ тавсия ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун ғоят зарур мулоқот майдони бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб, унинг ишига муваффақият тилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates