Она тилимиз – бизни асрлар давомида ягона халқ сифатида бирлаштириб, тарихий хотирамиз, миллий қадриятларимизни авлоддан авлодга безавол етказиб келаётган бебаҳо бойлигимиз экани таъкидланди.
"Бундан кейин ҳам она тилимизни қадрлаш, ривожлантириш борасидаги ишларимизни қатъий давом эттирамиз", — деди Президент.
Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда она тилимиз ривожига алоҳида урғу берилаётган бежизмаслиги, она табиатимиз, ҳовлимиз, маҳалламиз, шаҳар ва қишлоқларимиздаги гуллар, дарахтлар, яшил майсалар сингари она тилимиз ҳам ҳар куни, ҳар дақиқада ғамхўрликни талаб этиши таъкидланди.