Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    Ҳукумат 28 ноябр 2021 3184

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни тонгда Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.

    У ерда давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

    Тадбир кун тартибидан савдо, инвестициялар, "яшил" иқтисодиёт ва инновациялар, рақамли технологиялар, транспорт, логистика, туризм ва бошқа устувор йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

    Туркманистон пойтахтига ташриф доирасида давлатимиз раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates