Ўзбекистон Президенти Туркия аэрокосмик компаниясида бўлди

    Ҳукумат 6 июн 2024 1918

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида 6 июнь куни “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.

    Давлатимиз раҳбарига компания маҳсулотлари намуналари, ишлаб чиқариш жараёни ва хорижий мамлакатлар билан илмий ҳамкорлик натижалари тақдимот қилинди.

    1984 йилда ташкил этилган компания турғун ва айланма қанотли ҳаво техникаси, учувчисиз учиш қурилмалари ва сунъий йўлдошларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш ва аэрокосмик тизимларни интеграциялаш соҳаларида Туркиянинг етакчи технология марказидир.

    2023 йилда “Turkish Aerospace Industries Inc.” дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компаниялари рўйхатига кирди. Корхонанинг йиллик даромади 1,5 миллиард долларни ташкил этади.

    Компанияда 15 мингдан зиёд ходим, шу жумладан 7 мингга яқин муҳандислар, 6,5 мингдан ортиқ техниклар ва бошқа ишчилар меҳнат қилади.

    Ташриф давомида Ўзбекистон Президентига Туркия мудофаа саноатининг кенг турдаги қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган бошқа корхоналари фаолияти ҳам тақдимот қилинди.

    Авиация техникасининг намойиш парвозлари ҳам ўтказилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates