баннер
10 апр 2025
09:18

    Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори (ПҚ-73-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги шартнома тасдиқланди.

    Шартнома 2024 йил 16 октябрь куни Исломобод шаҳрида имзоланган

    Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech