“Қулоч”. Ҳўш, “қулоч” сўзи асли қандай маънони англатади? ХI асрда ўтган буюк тилшунос олим Маҳмуд Қашғарий туркий тилларга оид бўлган “қулоч” сўзини асли “қулоч” сўзи (қўлингни оч), “қулочни ёз” маъносида талқин қилади. “Қулоч” сўзи тожик тилига “қулоч” шаклида, афғон тилига эса “чулач” тарзида ўтган бўлиб, у тахминан 165-175 см га тенг ёки 8 қарич “бир қулоч” бўлган. Бир қулоч турли жойларда турлича бўлиб, Бухорода 142 см, Фарғонада 167 см деб олингандир.
“Қари”, қадимги туркий ёзма манбаларда ҳамда ҳозирги қирғиз, қорақалпоқ каби туркий тилларда қўл учидан тирсаккача бўлган узунликни ифодаловчи сўз. Бу сўз келиб чиқиши жиҳатидан “тирсак” (кенг маънода қўл) сўзи билан алоқадор.
“Қадам”, “одим” сўзлари асосий узунлик ўлчовларидан бўлиб, улардан “қадам” араб тилига, “одим” эса туркий тилларга хос. Одатда бир қадам аршинга, 12000 қадам бўлса бир “тош” (бир фарсанг)га тенг деб ҳисобланган. Туркий тиллардан ташқари, “қадам” (қадам, гадам) сўзи Миср, Судан, Туркия, Афғонистон каби мамлакатларда кенг тарқалган.
“Аршин” сўзи форс тилидаги “араш”, “орон” сўзларидан келиб чиққан бўлиб, тирсак (билак) маъносини билдиради.
“Газ” ўлчови тахминан 88 см.га баравар узунлик ўлчови сифатида ишлатилган.
“Таноб”. Экин майдонини ўлчашда қўланиладиган юза ўлчов бирлиги.








