Қалампирмунчоқнинг фойдали хусусиятлари

    Қалампирмунчоқ доналари тропик ўлкаларда ўсувчи дарахтдан йиғиб қуритилган куртаклар эканлигини биласизми? 

    Қалампирмунчоқ доим яшнаб турувчи тропик дарахтнинг қуруқ, қизил-жигарранг, очилмаган гул куртакларидир. Унинг ўзига хос хушбўйлигига таркибидаги эвгенол эфир мойи сабаб.

    Ушбу куртакчалар кулинарияда ажойиб мазаси, парфюмерияда эфир мойи, табобатда эса шифобахш хусусиятларга эгалиги билан ўз ўрнига эга.

    Қалампирмунчоқ куртаклари нафақат бетакрор мазаси ва хуш бўйи, балки доривор хусусиятлари билан ҳам машҳур. Ушбу зиравор узоқ вақтлардан буён халқ табобатида касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун ишлатиб келинган.

    Зиравор К, Б6 (пиридоксин), Б-1 (тиамин), C ва рибофлавин витаминлари манбаи.

    Қалампирмунчоқ шамоллашда самарали восита, мукаммал антисептик ҳисобланади. У оғриқ ва спазмларни камайтиради, теридаги кичик яраларни даволашда ёрдам беради. Овқат ҳазм қилиш тизимини тартибга солади ва иштаҳанинг пасайиши билан курашади, оғиз ҳидланишида қўл келади. Бундан ташқари уни шарқ мамлакатларида суяк тўқимаси ва қон томирларини мустаҳкамлайди, саратон ҳужайраларининг ривожланишига тўсқинлик қилиб асаб тизимини тинчлантиради, деб таъкидла шади.

    Қалампирмунчоқ оғиз бўшлиғи учун фойдали. Бу экзотик зиравор нафасни янгилайди, шунингдек, милклар ва тишлардаги оғриқни камайтиради, гингивит ва периодонтит каби касалликларни даволашда ёрдам беради. Зираворнинг антибактериал хусусияти оғиз бўшлиғида бактериялар тарқалишини камайтиради. Бунинг учун бутун ёки кукун шаклидаги қалампирмунчоқни оғиз бўшлиғининг жароҳат ўрнига қўйиш керак бўлади.

    Халқ табобатида ушбу зиравор малҳамларидан аёлларда бепуштлик билан курашишда фойдаланишган. Аёллар учун қалампирмунчоқнинг яна бир қимматли хусусияти, тўлғоқ пайтида оғриқни камайтиришидир.

    Бундан ташқари, ушбу зиравор асаб фаолиятини яхшилаб, руҳий зўриқиш ва стрессни енгишга ёрдам беради. Қалампирмунчоқ истеъмоли аёлларда хавфли ўсмаларнинг олдини олишга ёрдам берар экан.

    Кимларга мумкин эмас?

    Ҳазм аъзолари касалликларида, камқонликда, қон босими касалликларида ҳамда ҳомиладорлик ва эмизикли даврда ҳам қалампирмунчоқ тавсия этилмайди.

    Қалампирмунчоқни фақат қадоқланган ҳолда, озиқ-овқат дўконларидан харид қилиш тавсия этилади. Бир стакан сувга бир неча дона қалампирмунчоқ солиш билан унинг сифатини аниқлаш мумкин.

    Сифатли қалампирмунчоқ вертикал сузади, оёқчалари пастга тушади ёки стаканнинг пастки қисмига чўкади. Агар куртаклар сув юзасида горизонтал равишда ётса, улар эскирган, эфир мойлари учиб кетиб, эндиликда истеъмолга яроқсиз саналади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates