Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан режали ўқув машғулоти ўтказилади.
Шу муносабат билан халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи қисмида (260-километрида) транспорт воситаларининг ҳаракати бугун соат 10:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чекланди.
Ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя этишлари сўралди.