Айрим “заправка“лар фаолиятига чекловлар киритилади

    Республика бўйлаб газ тарқатиш устунларида маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи тизимни жорий этмаган АГТКШлар фаолиятида чекловлар жорий этилди.

    “Ўзенергоинспекция“ матбуот хизматининг хабар беришича, табиий газни АГТКШ орқали сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, тизимни онлайн равишда кузатиб туриш ва бошқариш каби ишларни тартибга солиш мақсадида “У-Газ“ тизими жорий этилган.

    Ушбу тизим АГТКШларда табиий газ сарфи ҳисоби тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш бўйича махсус ахборот тизими бўлиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилади. Шунингдек, автотранспорт воситаларига белгиланган нормадан ортиқ босимда газ тўлдирилмайди, автомобилларнинг кўрик муддати ўтган бўлса, унга АГТКШлар томонидан газ қуйилмайди ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келиш хавфи олди олинади.

    Бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган 1 442 та АГТКШнинг 424 тасида «У-Газ» тизими жорий этилган ва 742 тасида рақамлаштириш жараёни кетмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлда «Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 387-сонли қарорига кўра, АГТКШларда ушбу тизимни жорий этиш 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

    Эндиликда мазкур тизимни жорий этмаган АГТКШлар фаолиятида чекловлар жорий этилади. Шунингдек, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун лицензия олиш тартиби қайта кўриб чиқилади.

    Маълумот ўрнида: 2024-2025 йилларда АГТКШларда 276 та ҳолатда 591,5 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Шунингдек, АГТКШларда 11 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates