Женнифер Лопес концерти муносабати билан “Бунёдкор” стадиони атрофида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

    2025 йил 7 август куни соат 19:00 да Чилонзор туманида жойлашган (Миллий) “Бунёдкор” стадионида жаҳон эстрада юлдузи Женнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтади.

    Шу муносабат билан Чилонзор туманида жойлашган қатор кўчаларда вақтинчалик чекловлар киритилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, қуйидаги кўчаларда соат 12:00 дан 23:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади:

    Чўпонота – Қатортош кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота кўчаси бўйлаб, Чўпонота ва Чилонзор кўчалари кесишган чорраҳасигача бўлган қисм;

    Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор кўчаси бўйлаб, Чилонзор – КХАЯ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисм;

    Бунёдкор иккинчи даражали кўчасиКХАЯдан Чўпонота кўчасигача бўлган оралиқ.

    Юзага келаётган вақтинча ноқулайликлар учун узр сўралди. Аҳоли ва ҳайдовчилардан айланма ва яқин атрофдаги кўчалар орқали ҳаракатланишни тавсия этилди.

    Шунингдек, Шунингдек, «Тошшахартрансхизмат» концерт иштирокчилари учун махсус автобуслар ҳаракати йўлга қўйилганини эълон қилди.

    Автобуслар қуйидаги манзиллардан ҳаракатланади:

    • City Mall савдо кўнгилочар мажмуаси олди майдони
    • Hyatt Regency меҳмонхонаси олди майдони
    • Humo Arena муз саройи олди майдони

    Ҳаракат бошланиши: соат 16:00 дан ва бепул, автобуслар тўхтовсиз қатновни амалга оширади

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates