Мамлакатимизда автомобиль транспорти иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири сифатида катта ижтимоий аҳамиятга эга. У аҳоли учун энг қулай ва осон фойдаланиладиган ҳаракатланиш воситаси сифатида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллаган.
Шу муносабат билан, фуқаролар учун автомобиль хариди жараёнидаги муҳим қоидаларни билиш жуда зарур.
Вазирлар Маҳкамасининг 38-сон қарорига мувофиқ, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ олди-сотди ва бошқа битимлар умумий ҳолатда нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши шарт.
Қуйидаги ҳолатларда нотариал тасдиқ талаб этилмайди:
- Автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналар, расмий дилерлар ва дистрибютор ташкилотлар орқали сотиб олинганда;
- Лизинг шартномалари асосида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (енгил авто воситалардан ташқари);
- 2,0 млрд сўмдан кам бўлмаган устав капиталига эга кредит ёки лизинг компаниялари орқали;
- “TRADE-IN” дастури орқали расмий дилерларга топширилганда;
- Давлат ижрочилари томонидан онлайн-аукционлар орқали автомобиль сотилганда.
Чет элдан олиб кирилган автомашиналар:
- Бошқа давлатлардан олиб келинган автомобиллар божхона ва ДЙҲХ органларида расмийлаштирилгандан сўнггина олди-сотди битими тузилиши мумкин.
Қатъиян тақиқланади:
- Рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларини бозорларда олди-сотди қилиш;
- Биржалар орқали сотиш;
- Транспорт воситаларини битимлар учун хатлаб қўйилган ёки бошқа шахсга бериш ҳуқуқи чекланган ҳолатда фойдаланиш.
Ёшга оид чекловлар:
- Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
- Мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга расмийлаштириш истисно тариқасида амалга оширилиб, гувоҳномада:
- “Транспорт воситаси эгаси 18 (ёки 16) ёшга тўлгунга қадар васий ва ҳомийлар рухсатисиз битим тузиш тақиқланади” деган ёзув киритилади.
Битимдан сўнг:
- Нотариус томонидан тасдиқланган битимлар тасдиқланган кундан бошлаб 10 кун ичида ДЙҲХ органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим.









