Агар тиббий тавсияларга риоя қилинмаса, касаллик оғир кечади. Мазкур касаллик аниқлангандан сўнг қўйиладиган биринчи талаб парҳезга қаттиқ риоя қилиб, ҳамма ширинликлар рациондан чиқариб ташлашдир. Кўпинча савол туғилади: диабет касаллигига чалинганда асал истеъмол қилиш мумкинми? Бу ҳақда aif.ru сайтига “Мединцентр” клиник-диагностика маркази (Россия) эндокринологи Елена Губкина маълум қилди.
Табиий асал инкор этилмайдиган фойдали маҳсулотидир. У турли хил озуқавий моддаларга, жумладан, B витаминлари, темир, йод, кальций, магний, фосфор, калийга бой.
Шу билан бирга, уни углевод эканлигини унутмаслик керак, бу эндокринологик касаллиги бор одамлар уни истеъмол қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашиши лозимлигини англатади. Диабет билан касалланганлар асал истеъмол қилиши мумкин, лекин меъёрга риоя қилган ҳолда. Шундай қилиб, унинг миқдори кунига бир чой қошиқ билан чекланиши керак ва ундан кўп бўлмаслиги лозим. Бу унинг қондаги глюкоза даражасини ошириши мумкинлиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, бу жараён одатий шакарга қараганда секинроқ юзага келади.