Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади. Марказда ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялари йўналишлари бўйича ўқув кусрларни ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.
Шунингдек мазкур марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш кўзда тутилган.