Қарзидан қутилиш учун ўз ватандошини пулламоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилди

    Хавфсизлик 20 июл 2021 1428

    Неча йиллардан буён долзарблигича қолаётган инсонлар тақдирини издан чиқарувчи, қадр-қимматини ерга урувчи, ҳаттоки умрига зомин бўлувчи одам савдоси жиноятининг қурбонлари афсуски ҳали ҳанузгача кўплаб учрамоқда.

    Мамлакатимизда камбағалчиликдан чиқиш, тадбиркорликни ривожлантириш, қийин аҳволда қолган ҳамюртларимизга ижтимоий кўмак бериш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

    Бироқ, қанчалик енгиллик яратилмасин, ўзининг ватани ҳали-ҳануз чет элда ишлаш, яшаш тарзи яхшироқ деган фикр кўпчиликни тарк этмайди. Боришга бориб, у ерда ҳам мақсадига эришолмай, камига қарзга ботиб келганларни гапирмаса ҳам бўлаверади.

    Айни шу ҳолат воқеа «қаҳрамонида» ҳам рўй берган.

    Умарова Феруза (исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 2017 йилда ишлаб пул топиш мақсадида Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига бориб, меҳмонхонада фаррошлик қилган, шу ерда ватандоши «Шаҳина» исмли қиз билан танишиб қолади, шу вақти Туркия давлати фуқароси ҳисобланган «Лида» исмли аёл билан танишиб қолади, у фоҳишахона ташкил қилиб, ёш қизларни фоҳишалик билан шуғулланишлари учун шароит яратиб юрган. У Ферузани бир неча марта фоҳишалик қилишини, бу йўл орқали катта пул топишини айтади, лекин унинг таклифини Феруза рад қилади, шундай бўлса ҳам у билан бир-икки маротаба тушлик қилган ва тез –тез учрашиб туришган. Ферузанинг ўзга юртда иши юришмай 2018 йил май ойида Туркия давлатидан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишидан олдин Лидадан 400 АҚШ доллари миқдорида қарз олади ва ватандоши Шаҳина билан уйга қайтишади.

    Ўзбекистонга келганидан сўнг Лида Ферузага бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, қарзини беришини талаб қилади. Феруза опа унга турли хил баҳоналарни қилиб, қарзини қайтариш муддатини ортга суради. 2021 йил март ойи бошларида Лида унга қўнғироқ қилиб, қарзини сўрайди. Ферузада эса ҳар доимгидек пули йўқлигини, пули бўлиши билан қарзини қайтариб беришини айтганида, Лида - «Пулинг бўлмаса сенга бир шартим бор»-деб, Туркия давлатида ўзига тегишли бўлган фоҳишахонасига бир қиз жўнатишини, шунда уни қарзидан воз кечиб юборишини айтади. Феруза унинг шартига рози бўлади ва Лидадан қизни юбориш тартиби ҳақида сўрайди. У аввал қизни расмини ва паспортини расмини жўнатишини, уни кўришини, агар қиз унга ёқса Ферузага электрон билет юборишини айтади. Феруза бу таклифга рози бўлади. 2021 йил март ойи охирларида дугонаси Шаҳина билан маслаҳатлашади. Шаҳина унга Заҳро исмли таниш қизи борлигини, у иш қидириб юрганлигини айтади. Заҳро билан учрашиб, уни кўндиришга ҳаракат қилади. Агар таклифига кўнса, йўл харажатларини ўзи тўлаб беришлигини, у ерда ишлаган биринчи ойлик маошидан билет ҳаққини тўлаб беришлигини, шундан сўнг ҳар бир қабул қилган «мижози» учун олган пулини тенг иккига бўлишлигини, у ерда тез орада бойиб кетишлигини ва уй жойлик бўлиб қолишини айтади.

    «Феруза опа қилаётган ишлар жиноят эканлигини тушуниб етиб, ҳолат бўйича унга нисбатан қонуний чора кўришлари учун Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб бердим» – дейди Заҳро.

    Заҳро Феруза опанинг жиноятини фош этишда ИИБ ходимларига ўз хоҳиши билан ёрдам беришини маълум қилиб, Феруза опаси билан телефон орқали суҳбатлари аудиоёзувларини ва телеграм ижтимоий тармоғи орқали олиб борилган ёзишмаларини Феруза опасининг жиноятини фош этишда ёрдам бериш учун ИИБ ходимларига тақдим қилади.

    Орадан бир икки кун ўтганидан сўнг Заҳро унга қўнғироқ қилиб, уни шартларига рози эканлигини билдиради ва Феруза опасига ўзининг расми ва фуқаролик паспорт расмларини телеграм ижтимоий тармоғи орқали юборади.

    Ўз навбатида Феруза расмларни Туркия давлатидаги танишига расмларни юборади. Қарабсизки «Самарқанд-Истанбул» йўналишига Заҳро номига расмийлаштирилган электрон авиачипта тайёр.

    Учишдан бир кун олдин Феруза Заҳро билан клиникага бориб, “Covid-19» вирусига қарши тест топширтиради. Бинойидек тест жавобларини олиб, 2021 йил 7 апрель куни тун кечаси аэропортига етиб боришади. Лекин Ферузанинг режаси шу ерда амалга ошмай қолади. Самарқанд халқаро аэропорт орқали Туркия давлатига учиб юбориш вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

    Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Феруза Умарова жиноят содир этганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

    Қонун барчага баробар, жазо эса муқаррар. Бироқ, қонундан қўрқмай ушбу жирканч ишга қўл урганлар ва унинг ортидан жабр кўрганлар ким нечта?

    Раҳматилла Орзиқулов,
    Жиззах вилоят суди раиси ўринбосари

    Алишер Ҳайдаров,

    жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди судьяси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates