Қашқадарё вилояти, Косон туманида «Яшил макон» доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, тумандаги 15-, 28-, 77-мактаб мевали ва манзарали дарахтларни етиштириш ҳамда маҳаллий аҳолига сотиб, даромад топиш манбайига ҳам эга бўлган.
Қайд этиш лозимки, 77-мактаб боғи 18 минг туп дарахтга эга. Шундан, 8 минг туп кўчатлар сотувга тайёр. 2023 йилда эса кўчатлар орқали мактаб 2000 АҚШ долларидан ортиқ даромад топган.
Бундан ташқари, тумандаги 28-мактаб 13 мингдан ортиқ мевали, манзарали дарахтларга эга. Ушбу мактаб ҳам анча йиллардан буён ниҳол, кўчатчилик билан шуғулланади ва йиллик қўшимча даромади ўртача 2500 АҚШ долларини ташкил этади.
Топилган даромад орқали иқтидорли ўқувчилар ва устоз, мураббийларни рағбатлантириш анъанага айланган.