Қашқадарё вилоятида археология мерос объектларига йирик миқдорда зарар етказилгани аниқланди

    Маданият 29 октябр 2022 1036

    Вилоят бўйича жами 12 та археология мероси объектлари бузилиши ёки йўқ қилиб юборилиши оқибатида давлат манфаатларига 5, 830 155 млрд. сўмлик зарар етказилган.

    Маданий мерос агентлиги ташаббусига кўра Бош прокуратура билан ҳамкорликда Қашқадарё вилояти ҳудудида 3-18 октябрь кунлари маданий мерос объектлари ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш учун 4 та ишчи гуруҳ тузилди.

    Ўрганишда бир қатор қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.

    Унга кўра, Қарши туманидаги 3 та археология объектлари бузилиш ёки йўқ қилиб юборилиши оқибатида давлат манфаатларига 1,488 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.

    Хусусан, Қарши туман «Янги ҳаёт» МФЙ, V-VIII асрларга оид «Дўнгтепа» археология мероси объектининг 9,5 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 228 млн сўм; «Қовчин» МФЙ, V-VIII асрларга оид «Номсизтепа (0,83 га)” археология мероси объектининг 40 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 960 млн сўм; «Қовчин» МФЙ, I-XII асрларга оид «Авлиётепа» археология мероси объектининг 12.5 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 300 млн сўмлик зарар етказилган.

    Шунингдек, Ғузор туманидаги 3 та археология объектлари бузилиш ёки йўқ қилиб юборилиши оқибатида давлат манфаатларига 1, 329 млрд Сўм зарар келтирилган.

    Масалан, Ғузор туман «Меҳнатобод» МФЙ, IX-XII асрларга оид «Мергантепа» археология мероси объектининг 32,4 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 729 млн сўм; «Гулшан» МФЙ, V-VIII асрларга оид «Номсизтепа (Раимбоботепа)” археология мероси объектининг 25 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 600 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

    Шу билан биргаликда:

    Яккабоғ туманидаги «Чинобод» МФЙ, VIII асрга оид «Синнонтепа (1)” археология мероси объектининг 0,15 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 3,1 млн сўмлик зарар етказилган.

    Косон туманидаги «Нарти чуқур» МФЙ, I-III асрларга оид «Косон қалъа» археология мероси объектининг 16,72 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 401, 280 млн сўмлик зарар етказилган.

    Китоб туманидаги «Макрид» МФЙ, XV асрга оид «Каттакуллитепа» археология мероси объектининг 62 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 1,488 млн сўмлик зарар етказилган.

    Шаҳрисабз туманидаги «Ўртақўрғон» МФЙ, XI-XIII асрларга оид «Қўрғонтепа» археология мероси объектининг 4,5 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 101,250 млн сўмлик зарар етказилган.

    Шаҳрисаз шаҳридаги 2 та археология объектлари бузилиш ёки йўқ қилиб юборилиши оқибатида давлат манфаатларига 1,019475 млрд сўм, масалан, «Янгиқишлоқ» МФЙ, XI-XIII асрларга оид «Янгиқишлоқтепа» археология мероси объектининг 13,31 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 299,475 млн сўм; XI-XIII асрларга оид «Хонтепа» археология мероси объектининг 30 м3 қисми бузилиб, давлат манфаатларига 720 млн сўмлик зарар етказилган.

    Шунингдек, 2532 (икки минг беш юз ўттиз икки) дона археологик ашёлар Яккабоғ туманидаги Хўжа Валий Ансорий масжидида сақланиб келинаётганлиги аниқланди.

    Вилоят бўйича жами 12 та археология мероси объектлари бузилиши ёки йўқ қилиб юборилиши оқибатида давлат манфаатларига 5, 830 155 млрд. сўмлик зарар етказилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates