Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги саноат зонасида жойлашган “Модерн Гален фарм” МЧЖ томонидан йиллик ишлаб чиқариш қуввати 11,5 млн дона бўлган фармацевтика маҳсулотлари (спирт, меновазин, глицерин, перекись водород, қизилмия сиропи, йод, бриллиант кўки (зелёнка), борная кислота ва камфорное масло) ишлаб чиқариш лойиҳаси шу йил сентябрь ойида ишга тушиши режалаштирилган.
Маълумот учун: лойиҳанинг қиймати 760 минг АҚШ доллари, шундан 140 минг АҚШ доллари тадбиркорнинг ўз маблағи, 620 минг АҚШ доллар банк кредити ҳисобига амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда Хитойдан корхонага зарур барча асбоб-ускуналар олиб келинган, ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилади.