Қашқадарёда 753 туп тожик кавраги кесиб ташланди

    Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 372 миллион 735 минг сўм зарар етказилган.

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида "Себатли" массиви ҳудудида тадбиркорлик субъекти томонидан 753 туп тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилгани, илдиз қисмлари кавланиб, кесилгани аниқланди.

    Маълумот ўрнида: тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

    Шунингдек, хабарда ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилгани таъкидланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates