Оқибатда, 37 нафар фуқаролар ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган.
Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси хабар берди.
Уларнинг 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган, 17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлгани боис, амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмагани сабабли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуруратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 207-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.