Шунга асосан Қарши шаҳрида “Қорақалпоқ адабиёти кунлари” бошланди. Қарши давлат университетида Қорақалпоғистонлик меҳмонлар мусиқа садолари остида тантанали кутиб олинди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг маслаҳатчиси, шоир Салим Ашур бундай адабий анжуманларнинг ўтказилиши икки халқ ўртасидаги ўзаро дўстликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши ҳақида гапирди. Сўнгра, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Қорақалпоғистон халқ шоири, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенесбой Каримов ушбу адабий алоқаларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бахтиёр Генжемуратов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Қорақалпоғистон халқ шоири Халила Даўлетназаров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ғулом Абдиев ва бошқалар сўзга чиқдилар.
Қашқадарёдаги “Қорақалпоқ адабиёти кунлари” давом этмоқда.