Мулоқот давомида Умар Ал-Ансорий Қатар университети ва Ўзбекистоннинг тегишли олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Қатар олий таълим тизими фаолияти бўйича маълумот алмашилди.
Музокаралар натижасида жорий ўқув йилида «Хорижликлар учун араб тили курслари» бир йиллик дастури доирасида ўзбекистонлик талабаларни грант асосида ўқитиш ва талабалар алмашинуви ҳамда қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш йўналишларида келишувларга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.
Қатар университети 1977 йилда ташкил этилган. Мазкур олий таълим муассасаси мамлакатдаги энг катта давлат университети ҳисобланади.