Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ҳамюртларимиз мазкур мусобақада бронза медалига сазовор бўлган.
Ушбу муваффақиятга жамоавий йўналишда қатнашган қизларимиз эришди. Ярим финалгача етиб борган қиличбозларимиз финал остонасида туркиялик рақибаларига имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун курашда эса Қозоғистон термаси 45:24 ҳисобида мағлуб этилди.
Мазкур беллашувларда юртимиз шарафини Азиза Ҳамидова, Санам Назарова ва Дилназ Мурзатаева ҳимоя қилди.