ЎзАнинг хабар беришича, муросасиз баҳслар давомида Олимпия ўйинларининг икки карра кумуш медали соҳиби, франциялик Сара Балсер сингари таниқли қиличбозларни мағлубиятга учратган Зайнаб Дайибекова чорак финалда яна бир француз спортчиси Сара Нучага билан рўбарў келди.
Шиддатли ўтган мусобақада ҳамюртимиз 8-ўрин билан кифояланиш асносида халқаро рейтинг учун керакли балларни жамғаришга муваффақ бўлди.
1/32 финалда терма жамоамиз аъзолари Гулистан Пердебаева ва Фернанда Эррера баҳсида лигионер спортчимиз ғалаба қозонди. Эррера ўз навбатида, нимчорак финалда турнирнинг бўлажак ғолиби япониялик Мисаки Эмурага 14:15 ҳисобида йўл беришга мажбур бўлди.
Ҳамюртимиз Исламбек Абдазов ҳам нимчорак финалидан сўнг томошабинлар қаторидан жой олди.