«FIE Ижроия қўмитаси Усмоновнинг ўз хоҳиши билан федерация самарали ишлашини таъминлаш мақсадида FIE президенти сифатида ваколатлари ва мажбуриятларини бажаришни тўхтатиш борасидаги қароридан хабардор қилинди. Ижроия қўмита FIE’нинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида Усмоновнинг қарорини қабул қилди ва ратификация қилди. Эммануэл Катсиадакис федерациянинг вақтинча раҳбари этиб тайинланди», — дейилади хабарда.
Ижроия қўмита қарори FIE конгрессига ратификация учун тақдим этилади.
Алишер Усмонов 30 ноябр куни швециялик Отто Дракенбергни ортда қолдириб, FIE раҳбари этиб сайланганди. 71 ёшли тадбиркор 2008 йилдан 2022 йилгача FIE раҳбари бўлган.