2027 йили қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати Тошкентда бўлиб ўтади

    Режага кўра, мусобақа 20-28 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

    Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланди.

    Тадбир давомида яна бир қатор эътиборли жараёнлар ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Гулнора Саидова Халқаро қиличбозлик федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари орасидан жой олди.

    Яна бир аҳамиятли жиҳати, пойтахтимиз 2027 йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қиладиган бўлди. Режага кўра, мусобақа 20-28 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

    Шунингдек, тадбирда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ёшлар ўртасида жаҳон рейтингини пешқадам сифатида якунлаган саблячимиз Фернанда Эррера ҳам мукофотланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates