Мазкур оммавий спорт ўйинлари иштирокчиларининг умумий сони 2 минг кишидан ошади. Уларнинг барчаси ўз юртида дастлабки саралаш турнирларида иштирок этган ва Иссиқ-кўл бағрида спортнинг қуйидаги 20 тури бўйича мусобақалашади: дартс, мини-футбол, мас-рестлинг, стол тенниси, сузиш, волейбол, стритбол, армрестлинг, гире спорти, енгил атлетика, арқон тортиш, енгил атлетика оммавий югуриши, пляж футболи, пляж волейболи, кураш, пляж регбиси, сумо кураши.
Анъанавий мусобақалардан ташқари барча спортчилар «Алыш» (белбоғли кураш) миллий курашида ўз кучини синаб кўриши, шунингдек «Иссиқ-кўл баатыри» танловида иштирок этиши мумкин. Мусобақа турли ёшдаги эркак-аёллар ўртасида ўтказилади.
Мусобақа «Осиё — ҳамдўстлик ва тинчлик ҳудуди» шиори остида Қирғизистонда нафақат спортчиларни, шу билан бирга касб жамоатчилигининг мураббийлари ва экспертларини ҳам тўплайди. Улар оммавий спортнинг ривожланиш ва оммалашиш истиқболларини муҳокама этади. Мусобақанинг фахрий меҳмонлари сифатида МДҲга аъзо мамлакатларнинг таниқли спортчилари иштирок этади.
Турнир Қирғизистон Республикаси Касаба уюшмасининг Кўнгилли жисмоний тарбия-спорт жамияти томонидан Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси ва Қирғизистон жисмоний тарбия ва спорт агентилиги кўмагида ташкил этилган.
Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 2021 йил 5 сентябрда Иссиқ-кўл областининг Бактуу Долонтуу қишлоғидаги «Каприз» дам олиш марказида бўлиб ўтади, деб хабар беради Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.