Қирғизистоннинг 4 та панционати Ўзбекистонга берилди

    Қирғизистон ушбу объектларга эгалик ҳуқуқини Ўзбекистонга ўтказади. Ўзбекистон эса ушбу объектларга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш учун ваколатли ташкилотларни белгилайди.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Иссиқкўл вилоятида жойлашган курорт ва дам олиш масканлари тўғрисидаги битимни тасдиқлади.

    Ҳужжат кўл қирғоғида жойлашган рекреация зоналарига эгалик ҳуқуқини тартибга солиш, шунингдек, уларнинг кейинги фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган.

    Рўйхатга “Марказий Осиёнинг олтин қумлари” (собиқ “Бостери”), “Роҳат-НБУ” (собиқ “Рахат”), “Дилором” (собиқ “Энесай”), шунингдек, қурилиши тугалланмаган “Бўстон” панционатлари киритилган.

    Маълумот учун: Битим 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳрида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates