Ҳиндистон Венера яқинидаги орбитага сайёралараро станцияни олиб чиқади

    Shukrayaan-1 Венера миссиясининг ишга туширилиши 2028 йил 29 мартга режалаштирилган. Бу ҳақда India Today телеканали Ҳиндистон коинот агентлигига таяниб хабар бермоқда.

    Автоматик сайёралараро станциянинг (АМС) Венера яқинидаги орбитага чиқиши учун 112 кун керак бўлади. Миссия LVM-3 ракетасида учирилиши режалаштирилган. Агар Shukrayaan-1 2028 йил 29 мартда учирилса, AMC 19 июлда Венера орбитасига етиб боради.

    Сентябрь ойида SpaceNews Ҳиндистон 2028 йил март ойида Venus Orbiter Mission миссиясини Венерага учиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берди. Венера яқинидаги орбитага фазовий кемани чиқаришдан мақсад сайёра атмосфераси, геологияси ва эволюциясини ўрганишдан иборат. Миссия бюджети 149 миллион долларни ташкил этади, шундан 99 миллион доллари АМСнинг ўзи учун сарфланадиган харажатлардир, деб хабар беради lenta.ru.

    Май ойида ТАСС Ҳиндистон коинот тадқиқотлар ташкилоти раҳбари Шридхар Паникер Сомнатхга таяниб, Деҳли 2024 йилда Венерага фазовий кемани жўнатишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates