Маълумотларга қараганда хонанда Жаҳонгир Отажонов йўл қоидаларини бузиб, ўзининг “Zeekr X” автомобилида соатига 195 км тезликда ҳаракатланганини видеога олиб ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаган.
“Кеча Zeekr қанча тезликка чиқаркан дейишганди. Қани кўрамиз. Шароит бор чиқаришга. Кўряпсизларми тезликни соатига 195 кмга чиқардим, уёғига ҳаракат кўп экан, тўғриси, қўрқдим. Балки 200 га ҳам чиқар”, — дейди у видеода.
Маълумот учун: Видеода хонанда қоидабузарликни аҳоли яшаш пунктидан ташқарида, автотрассада содир этганини кўриш мумкин. Бундай жойларда рухсат этилган максимал тезлик соатига 100 км айрим ҳудудларда эса — 110 км/соатни ташкил этади.