Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қамоқдан озод этилди

    Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев колониядан озод этилди, дея хабар бермоқда “ТАСС” ўз манбасига таяниб.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Олий суди унга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, жиноят ишини янги суд муҳокамасига жўнатган эди, деб хабар беради АКИpress.

    Бишкекнинг Первомайский туман суди ҳам Атамбаевга даволаниш зарурати туфайли мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

    Атамбаев 2011 йилдан 2017 йилгача президентлик қилган. 2019 йилнинг ёзида у иммунитетидан маҳрум қилинган. Сиёсатчига нисбатан 2019 йилнинг 7-8-август кунлари Қўй-Тош қишлоғида содир бўлган тартибсизликлар, шунингдек, коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштириш ҳамда Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш билан боғлиқ бир неча жиноий иш қўзғатилган.

    2020 йил 23 июнь куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Атамбаевни 2013 йилда криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний равишда озод қилганлиги иши бўйича мол-мулкини мусодара қилиш билан 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилганди, дейилади gazeta.ru сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates