Қиш эшик қоқяпти, мавсумга тайёрмисиз?

    Тошкент вилоятида, 10 42 маҳалла ва 4 938 кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, кўп қаватли уйларнинг 159 183 та хонадонларида жами 471 841 нафар аҳоли истиқомат қилади.

    Йилнинг совуқ мавсуми ҳамма вақт синов даври ҳисобланади. Куз-қиш мавсумининг беталофат ўтиши мавсумга қай даражада пухта тайёргарлик кўрилишига боғлиқ.
    Тўғри-да, ҳадемай совуқ, қиш-қировли кунлар бошланса хонадонларда, муассаса ва объектларда иситиш тизимлари ишга туширилади ва иссиқлик таъминоти объектлари ва ускуналарининг катта босим билан ишлашига тўғри келади. Агар мазкур тизимларда бирор муаммо ва камчилик бўлса, бу муаммолар ортидан яна бошқа кўплаб муаммолар, ташвишли ҳолатлар юзага келиши турган гап. Бу каби муаммоларга дуч келмаслик учун айни кунларда тайёргарликни пухта қилиш талаб этилади.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкил қилинган, "Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш" мавзусидаги матбуот анжумани ҳам куз ва қиш мавсумига ҳудуд мисолидаги тайёргарлик жараёнлари ва амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланди.

    Бугунги кунда Тошкент вилоятида, 10 42 маҳалла ва 4 938 кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, кўп қаватли уйларнинг 159 183 та хонадонларида жами 471 841 нафар аҳоли истиқомат қилади.

    Анжуманда таъкидлаб ўтилганидек, Президентимизнинг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2017-2021 йиллар давомида маҳаллий хокимлик маблағлари, бошқарувчи ташкилотлар ҳамда ҳомийлик маблағлари хисобидан жаъми 3662 та таъмирталаб ҳолатдаги кўп квартирали уйлар муккаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Жумладан: 19 360кв.м том қисми, 11542 та кириш йўлаклари, 2653 та ички муҳандислик тармоқлари, 1 792 уйларнинг фасад қисмлари мукаммал таъмирдан чиқарилиб, 5 360 та кодли темир та эшиклар ўрнатилди. Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларга 15 465 п/м ирригатция тармоқлари тортилди. Шунингдек 156 та болалар майдончаси, 96 та “Workaut” спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган.

    Тошкент вилоятидаги мавжуд жаъми 369 та УЖМШлардан 171 та оғир тоифадаги уй-жой мулкдорлари ширкатлари тугатилиб, очиқ танлов ўтказиш йўли билан 37 та бошқарув сервис компаняларига бириктириб берилган. Бугунги кунда ушбу бошқарув сервис ташкилотлари шартнома асосида 2025 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари ташкил этилган бошқарув сервис компанияларининг ҳар бирида 24 соатлик диспечерлик маркази мавжуд бўлиб, 37 та бошқарув сервис компаняларининг яъни, Чирчиқ, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ, Нурафшон шаҳарлари Янгийўл, Бекобод, Бўка, Зангиота, туманлари ўз маъмурий биносида қурилиш ишлари якунланди.

    Матбуот анжуманида вилоят ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев, ҳудудларда кўп квартирали уйлар, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик, ичимлик сув, электр энергияси, табиий газ таъминоти бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида журналистларга ўз ҳисоботини тақдим этди.

    Тошкент вилоят уй-жой хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннапов эса, кўп қаватли хонадонларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, аҳолига уй-жой коммунал хизматлари кўрсатишни тубдан яхшилаш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, Бошқарув сервис кампанияларининг фаолияти сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

    “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали директори Музаффар Алиев соҳага оид, табиий газ таъминоти тизимларини мавсумга тайёрлаш, газ етказиб бериш, табиий газ ҳисобини автоматлаштирилган тизимини жорий этиш борасидаги жараёнлар хусусида сўз юритса, вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси бошлиғи Ойбек Очилов аҳолига узлуксиз иссиқлик таъминотини етказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, иссиқлик энергияси бўйича нархларни шакллантириш ва тарифларни белгилаш механизими борасидаги жараёнлар ҳақида сўз юритди.

    “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бош техник директори Динмуҳаммад Бегманов электр энергияси етказиб бериш тизимидаги куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликлар хусусида йиғилганларга маълумот берди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири



    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates