Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотлар жадаллаштирилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-227-сон, 20.06.2024 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, давлат муассасаси шаклида “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси (Лойиҳа офиси) ташкил этилади.

    Лойиҳа офиси ҳар ойда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасини ислоҳ қилиш ҳолати, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида Президент Администрациясига ахборот киритиб боради.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Лойиҳа офиси томонидан:

    2024 йилда:

    – мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини текшириш ва экспорт улушини ошириш учун Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида халқаро талабларга мос бўлган 3 та замонавий лаборатория ташкил этиш чоралари кўрилади.

    2024/2025 ўқув йилидан:

    – аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари билимини, педагогларининг малакасини ошириш ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари фаолиятини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими такомиллаштирилади;

    – Тошкент давлат аграр университетида таълим йўналишлари босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказилади.

    Лойиҳа офисига тегишли вазирлик ва идоралар, уларнинг тизимидаги муассасалар, илмий-тадқиқот муассасаларининг тажрибали мутахассисларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, шартнома асосида Лойиҳа офиси фаолиятига жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates