Қишлоқ хўжалиги вазири ва ФАО бош директори 2021 йилдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олишди

    2021 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, ноябрь ойида ФАОнинг Европа минтақавий конференциясининг раиси этиб тайинланган Жамшид Ходжаев ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй онлайн режимида ишчи учрашув ўтказдилар.

    Учрашув давомида вазир Ходжаев ФАО бош директори билан «Йўл харитаси» да 2021 йилга белгиланган режаларни муҳокама қилди ва келишиб олди. «Йўл харитаси» нинг муҳим бандларидан бири - 2021 йилда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити ишида Ўзбекистоннинг фаол иштирокини, шунингдек саммит ҳужжатлари ва қарорларини тайёрлашдаги иштирокини таъминлашдан иборат.

    ФАО бош директори Цюй Дунъюй ФАО Ўзбекистоннинг озиқ-овқат саммитидаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаши ва Европа минтақавий конференцияси раиси сифатида вазир Ходжаевнинг минтақа давлатлари позицияларини мувофиқлаштиришига таянаётганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у Ходжаевнинг ФAО Кенгашининг 2021 йилга режалаштирилган йиғилишлари ҳамда озиқ-овқат ва иқлим ўзгариши бўйича глобал конференциялар ишига қўшадиган ҳиссаси аҳамиятли ва зарур эканини айтди. ФАО Бош директори ташкилот вакиллари ишига алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

    - Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган ва «Қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ давлат ва хусусий ташкилотлар ходимлари, олимлар ва мутахассислар, фермерлар ва ишчилар орасида ФАО вакилларини кўриш мен учун катта шарафдир. Декабрнинг ҳар иккинчи якшанбасини Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонлар экан, давлат қишлоқ хўжалиги вакилларига ва уларнинг ушбу муҳим соҳани ривожлантиришга қаратилган ташаббусларига катта эътибор жалб этмоқда — таъкидлади Цюй Дунъюй.

    Онлайн учрашув давомида ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакатлараро Ҳадли битимнинг асосий бандлари муҳокама қилинди. Дастурни январь ойи давомида тасдиқлаш ва имзолаш режалаштирилган.

    - Ўзбекистон ФАО билан бир йил давомида жуда самарали ҳамкорлик қилди, — таъкидлади Ходжаев. — Биз кўплаб қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширдик ва, масалан, иссиқхона хўжаликлари, чигирткаларга қарши кураш, шоли етиштириш, асаларичилик сингари йўналишлардаги бир нечта янги лойиҳаларни ишга туширдик. БМТнинг янги Барқарор ривожланиш Ҳадли дастурига мувофиқ ҳозирги вақтда ФАО ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси Ўзбекистон учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган янги Ҳадли дастурни тайёрладилар. Бир неча кун ичида уни имзолашга ва амалга оширишга киришишга тайёрмиз.

    Шунингдек, вазир фурсатдан фойдаланган ҳолда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича Халқаро рақамли кенгаш яратилишини Ўзбекистон қўллаб-қувватлашга тайёр эканини яна бир бор таъкидлади.

    - ФАОнинг Европа минтақавий конференцияси раиси сифатида қишлоқ хўжалигида, айниқса молиявий имкониятлари катта бўлмаган фермерлар учун замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш ва уларни кенгайтириш борасида барча мамлакатларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидламоқчиман, - дея қўшимча қилди Ходжаев.

    Вазир таъкидлаганидек, яқинда бўлиб ўтадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича 2021 йилги Глобал форум ва Қишлоқ хўжалиги вазирларининг 13-Берлин конференцияси ушбу йўналишда ҳаракатларни бошлаш учун яхши имконият ролини ўташи мумкин. Бундан ташқари, яқинлашаётган «Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити 2021»ни ушбу мақсадларда хизмат қилишга мос яна бир майдон сифатида тилга олиш мумкин.

    Учрашув Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ўртасида ФAОнинг Римдаги бош қароргоҳида Ўзбекистоннинг тематик зонасини яратиш тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, ташкилотнинг бош қароргохи Римнинг марказида, Колизейга яқин жойда жойлашган. Бинода ФAОга аъзо бўлган турли мамлакатлар: Франция, Ҳиндистон, Канада, Aвстралия, Польша каби давлатларга мос услубдаги тематик маконлар аллақачон яратилган.

    Маълумот учун: ФAО Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бўлиб, у асосий эътиборни очликка қарши кураш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратади. 1945 йилда асос солинган ФAОга 194 давлат аъзо. Ўзбекистон унга 2001 йилда аъзо бўлган. 2014 йилда Тошкентда ташкилотнинг ваколатхонаси очилди. 2022 йилгача бўлган ҳаракатлар режасини белгилаб берган Ҳадли дастур доирасида ФAО Ўзбекистон ҳукумати билан келишилган учта устувор йўналишда қўллаб-қувватлаб келади, булар: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат идораларини институционал ва стратегик қўллаб-қувватлаш; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат занжирини ривожлантириш, бозорга кириш; табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим ўзгариши ва биохилма-хиллик.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates